Colgate ва Apple сунъий интеллектга эга бўлган «ақлли» тиш чўтка яратди. Уни фақат Apple дўконларида 99,95 долларга сотиб олиш мумкин, деб ёзмоқда TJournal.
Чўткани iOS тизимидаги Colgate Connect ва Apple Watch дастурлари билан синхронлаштириш мумкин. Қурилма «оғиз картаси»га эга бўлиб, тишлар тўғри тозаланаётганини кузатиб боради, шунингдек, қайси қисмларига тегилмай қолинганини кўрсатади. Дастур чўткадан маълумотлар олади ва оғиз бўшлиғини парваришлаш бўйича тавсиялар тузади.
Бундан ташқари, Colgate болалар учун махсус ўйин ишлаб чиққан. Бола тишларни қанча узоқ тозаласа, ўйинда кўпроқ танга йиғиши мумкин. Чўтка тўлиқ қувватланганидан кейин 10 кун ишлаши мумкин.
Изоҳ (0)