АҚШнинг Q-Stick компанияси ўлчами оддий брелок билан тенг митти компьютерни яратди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Мини-гаджет Windows, Android ёки Linux операцион тизимини 7 сониядан камроқ вақт мобайнида ишга тушириб, исталган телевизорни шахсий компьютерга айлантириш имконини беради.
Компьютер 8 гигабайт тезкор хотира, Bluetooth, WiFi, бир неча USB, шунингдек, хотира картаси учун слот билан таъминланган.
Мазкур қурилманинг базавий версияси 129 доллар, Blaze Pro версияси эса 179 доллардан сотувга чиқди.
Изоҳ (0)