Ўтган йили дунёда ҳар икки кунда янги миллиардер пайдо бўлди, уларнинг умумий сони 2043 кишига етди. Oxfam халқаро хайрия ва гуманитар ташкилоти тадқиқотлари шундан далолат бермоқда, деб маълум қилади «РИА Новости».
Ташкилотга кўра, ушбу гуруҳдаги кишиларнинг мол-мулки йил давомида 762 миллиард долларга ошди. Натижада дунё бойлигининг 82 фоизи аҳолининг 1 фоизи қўлида жамланди.
2017 йилда дунёнинг 3,7 миллиард қашшоқ кишиси молиявий ҳолати умуман яхшиланмади. Oxfam жаҳондаги 42 нафар энг бадавлат одамнинг мол-мулки 3,7 миллиард кишининг топган-тутганига тенг эканлиги ҳақидаги хулосага келди.
Изоҳ (0)