Ксения Собчак Россия президентлигига номзодини илгари суриш учун зарур 100 минг имзони тўплаб бўлди. Бу ҳақда унинг минтақавий штаблари тармоғи раҳбари Тимур Валеев маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
Яроқсиз деб топилган тақдирда 130-140 мингта имзо тайёр туриши учун мазкур жараён яна давом эттирилиши билдирилмоқда.
Олдинроқ «Яблоко» партияси етакчиси Григорий Явлинский ва Россия президентининг тадбиркорлар ҳуқуқи бўйича вакили Борис Титов ҳам номзодларини илгари суриш учун имзо тўплаш якунланганини эълон қилганди.
Изоҳ (0)