Россиянинг Омск шаҳри марказига яқин жойлашган Седельниково қишлоғидаги икки қаватли уйнинг ёниб кетиши оқибатида оиланинг беш нафар асраб олинган фарзанди ҳалок бўлди, деб хабар беради «MK.ru».
Оилада етти нафар асраб олинган болалар вояга етаётган эди. Ёнғин оқибатида икки қаватли уйнинг 120 метр квадрат майдонига зарар етган.
Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум. Асосий тахминлардан бири — ёнғин газ портлаши оқибатида келиб чиққан бўлиши мумкин. Кундуз куни хонадонга тўлдирилган газ баллони олиб кирилгани айтилмоқда.
Ёнғин оқибатида 6—10 ёшли опа-сингиллар, уларнинг 16 ёшли акаси, шунингдек 11—18 ёшли яна икки қиз ҳалок бўлган.
Болаларни асраб олган аёл шифохонага жойлаштирилган. Унинг аҳволи ҳақида аниқ маълумотлар келтирилмаган. Аёлнинг турмуш ўртоғи ва яна икки болага зарар етмаган.
Изоҳ (0)