Туркия қуролли кучларининг Сурия шимолидаги курд тузилмаларига қарши «Зайтун новдаси» операцияси тўрт босқичда ўтказилади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Биноли Йилдирим маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Операция тўрт босқичда ўтказилади. 30 километрли хавфсизлик ҳудуди яратилади. Операция бошланишидан олдин барча зарур дипломатик музокаралар ўтказилган», — деди бош вазир.
Йилдиримга кўра, «Зайтун новдаси» амалга оширилиши натижасида барча «террорчи ташкилотлар» йўқ қилинади.
Изоҳ (0)