Туркия қуролли кучларининг Сурия шимолидаги курд тузилмаларига қарши «Зайтун бутоғи» операцияси тўрт босқичда ўтказилади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Биноли Йилдирим маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Операция тўрт босқичда ўтказилади. 30 километрли хавфсизлик ҳудуди яратилади. Операция бошланишидан олдин барча зарур дипломатик музокаралар ўтказилган», — деди бош вазир.
Йилдиримга кўра, «Зайтун бутоғи» амалга оширилиши натижасида барча террорчи ташкилотлар йўқ қилинади.
Изоҳ (0)