Испания прокуратураси Бельгия ҳудудини тарк этган тақдирда Каталония ҳукуматининг собиқ раиси Карлес Пучдемонни ҳибсга олишга Европа ордерини кучга киритиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.
Ўтган йил декабрида мамлакат Олий суди Пучдемонни фақат Испания ҳудудида ҳибсга олишга ордер берди. Унинг қитъани исталган давлатида қўлга олиш ва ватанига қайтариш талаб қилинган Европа ордерини эса қайтариб олди.
Копенгаген университети Карлес Пучдемон 22 январь, душанба куни «Каталония ва Европа демократия чорраҳасида» мавзусидаги баҳсларда иштирок этишини маълум қилганди.
«Агар мазкур маълумот тасдиқланса, Испания прокуратураси зудлик билан тегишли чора кўради», — дейилади прокуратура баёнотида.
Изоҳ (0)