Мексика полициясининг разведка бошқармаси ходимлари Тамаулипас штатидан пойтахт Мехикога юборилган 1,96 минг гранатадан иборат почта жўнатмасини тутиб қолди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
40 та картон қутига жойлаштирилган ўқ-дориларни Мехикодаги жўнатмаларни ажратиш марказида кинология бўлинмаси итлари ёрдамида аниқлашга муваффақ бўлинди.
Расмийлар мазкур юк пойтахт ва унинг атрофидаги манзилларда фаолият олиб борадиган жиноий гуруҳлар учун «Golfо» наркокартели аъзолари томонидан жўнатилганини тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)