Олдинроқ Туркия Суриянинг Африн тумани чегарасига кучларини тўплаётгани хабар қилинган эди. Эндиликда мамлакат ҳарбий техникаси асосан курдлар истиқомат қиладиган ҳудудга киргани маълум бўлди, деб хабар беради «MK.ru».
Курдларнинг мудофаа кучлари Туркия зирҳли техникасига жиддий қаршилик кўрсатмай, мамлакат ичкарисига чекинмоқда.
«Зайтун бутоғи» операцияси бошлангани 20 январь куни эълон қилинган эди. Туркия уни Курдистон ишчи партияси, шунингдек, «Демократик иттифоқ» партияси ва «Халқ мудофаа кучлари» (YPG) сингари курд ташкилотларига қарши ўтказмоқда.
Изоҳ (0)