Турк авиацияси Сурия шимоли-ғарбидаги АҚШ курд қуролли тузилмаларига қурол етказиш учун фойдаланган Минниг аэродромига зарба берди. Бу ҳақда ҳарбий манбаларга таяниб, Hurriyet нашри маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Мазкур аэродром Суриянинг Африн шаҳрида «Зайтун новдаси» операцияси давомида ҳужум уюштириш мўлжалланган 113 нишоннинг бири бўлгани билдирилмоқда.
Туркия Бош штабига кўра, операцияда 72 самолёт иштирок этди. Белгиланган 113 нишондан 108 тасига зарба берилди.
Изоҳ (0)