Анқара Дамашқни Туркия қуролли кучлари Африн ҳудудида бошлаган ҳарбий операциянинг бориши ҳақида ёзма равишда хабардор қилиб бормоқда. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Биз Дамашқни операциямиз бориши ҳақида хабардор қиляпмиз. Шунингдек, БМТга ҳам батафсил маълумот берилмоқда», — деди Чавушўғли.
Вазир Туркия манфаатдор мамлакатларга ҳам «Зайтун новдаси» операциясининг бориши ҳақида ахборот етказиб турганига ишонтирди.
«Биз Суриядаги вазият билан алоқадор давлатларга Афринда нима бўлаётганини билдирдик. Бу кейинчалик ҳам давом эттирилади», — таъкидлади Туркия ТИВ раҳбари.
Изоҳ (0)