Афғонистон хавфсизлик кучлари Кобулдаги Intercontinental Hotel меҳмонхонасига ҳужум уюштирган жангариларни йўқ қилди. Барча ходимлар ва истиқоматчилар озод қилинди, деб хабар беради «ТАСС».
«Операция битди, барча жангарилар йўқ қилинди. 126 истиқоматчи ва меҳмонхона ходими озод қилинди, улар орасида 41 нафар чет эл фуқароси бор», — маълум қилди ИИВ матбуот хизмати вакили Нажиб Дониш.
Pajhwok агентлигига кўра, операция чоғида уч жангари йўқ қилинган.
Изоҳ (0)