АҚШ президенти Дональд Трамп Россия ядро ва ракета дастурлари туфайли қўшимча санкциялар жорий этилган КХДР билан боғлиқ вазиятда АҚШга умуман ёрдам бермаётганлигини билдирди. Бу ҳақда у Reuters агентлигига маълум қилди, деб ёзади Meduza.
Трамп интервью давомида Россия КХДРга санкциялар билан тақиқланган маҳсулотларни олишда ёрдам бераётганлигини билдирди. Трампнинг бу борадаги аниқ сўзлари келтирилмаган.
Шу билан бир пайтда АҚШ президенти Шимолий Кореяга нефть ва кўмирни етказишни чеклашга қаратилган ҳаракатлари учун Хитойни мақтади.
«Хитой бизга ёрдам бераётган масалани Россия издан чиқармоқда. Бошқача айтганда, Хитой чеклаган нарсалар ўрнини Россия тўлдирмоқда», — деди Трамп.
Изоҳ (0)