Россия Давлат думасига бир ой ичида хусусий ҳарбий компанияларни легаллаштирувчи қонун лойиҳаси киритилади. Бу ҳақда думанинг давлат қурилиши ва қонунчилик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Михаил Емелянов маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
«Қонун хусусий ҳарбий компаниялар ҳодимларини хориждаги аксилтеррор операциялари, иттифоқдош давлатларни ташқи тажовуздан ҳимоя этиш, турли объэктлар, хусусан, нефть ва газ конлари, темир йўлларни қўриқлашга жалб этиш имконини беради», — таъкидлади Емелянов.
Ҳужжатда мазкур компаниялар фаолиятига чекловлар ўрнатилиши ҳам кўзда тутилган. Жумладан, уларга давлатлар суверенитетини бузиш ва чегараларини ўзгартириш, қонуний ҳокимият идораларини ағдариш, қўпорувчилик, оммавий қирғин қуроллари яратиш, харид қилиш ёки сақлаш ман этилади.
Изоҳ (0)