Москванинг Лефортово суди Борис Березовскийнинг хавфсизлик хизмати собиқ раҳбари Сергей Соколовни ҳибсга олди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Сергей СоколовФото: «НТВ»
Соколов қурол ва портловчи моддаларнинг ноқонуний айланмасида гумон қилинмоқда. У 16 мартга қадар қамоқда қолади.
Гумонланувчи қўлга олинишига Украина хавфсизлик хизмати алоқадор эканлигини даъво қилмоқда.
ОАВга кўра, Соколов «Аналитика ва хавфсизлик» федерал ахборот марказида эксперт бўлиб ишлаётганди. У билан бирга ташкилот директори Руслан Мильченко ва «Тольяттиазот» хавфсизлик хизмати собиқ раҳбари Олег Антошин ҳам қўлга олинди.
Изоҳ (0)