Москва шарқидаги турар жойнинг тўртинчи қаватидан сакраган 3 нафар бола касалхонага етказилди. Бу ҳақда Россия ФВВ Москва шаҳар бошқармаси вакили маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Ўт ўчирувчилар келгунга қадар уч нафар бола тўртинчи қаватдан уйда яшовчилар томонидан тортилган кўрпага сакраган. Болаларга тиббий ёрдам кўрсатилди, улардан бири касалхонага вертолётда етказилди. Болалардан ташқари юқори қаватдан яна бир киши қутқарилди», — деди ФВВ вакили.
Ёнғин ҳозирда бартараф этилган. Қутқарувчилар бу ҳақдаги хабардан 6 дақиқа ўтиб, воқеа жойида бўлган. 12 квадрат метр майдонда буюмлар ва мебель ёнгани билдирилмоқда.
Жабрдийдалар қандай ҳолатда эканлиги маълум қилинмади.
Изоҳ (0)