Афғонистон шимоли-шарқидаги Қундуз вилоятида махсус операция давомида тожик жангарилари қўмондони йўқ қилинди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ҳарбийларга кўра, вилоятнинг Тожикистон билан чегарадош Дашти-Арчи туманида толибларнинг маҳаллий етакчиси Қори Ҳусайн ва унинг қўл остидаги 15 нафар жангари ўлдирилди. 10 нафарига жароҳат етказилди.
Жангарилардан кўплаб қурол-яроғ ва ўқ-дори мусодара қилингани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)