Полициянинг маст ходими Porsche Cayenne автомобилида Қозоғистон президентининг пойтахтдаги қароргоҳи устунига бориб урилди. Бу ҳақда Остона ички ишлар департаменти матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«17 январь куни департамент махсус батальони инспектори катта лейтенант Иманбеков маст ҳолатда Porsche Cayenne автомобилини бошқариш давомида ‘Оқ ўрда’ қароргоҳи устунига бориб урилган. Авария чоғида машина салонида унинг эгаси, маъмурий полиция махсус батальони взвод командири капитан Жумааҳмедов ҳам бўлган», — дейилади хабарда.
Мазкур ҳодисадан сўнг Жумааҳмедов воқеа жойидан яширинди. Остона ички ишлар департаменти ички хавфсизлик бошқармаси томонидан хизмат текшируви бошланди.
Изоҳ (0)