Қирғизистон раҳбари Сооранбай Жээнбеков Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида рўй берган, кўплаб ўзбекистонликларнинг ўлимига олиб келган фожиа муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга таъзия билдирди. Телеграмма матни Қирғизистон президентининг расмий сайтида келтирилди.
«Қозоғистон Республикасининг Ақтўбе вилоятида юз берган фожиа туфайли Ўзбекистон фуқароларининг ҳалок бўлгани муносабати билан Қирғиз Республикаси халқи ва шахсан ўз номимдан чуқур ҳамдардлик билдираман», — дейилади таъзия матнида.
«Ҳалок бўлганларнинг қариндошлари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишингизни сўрайман, шунингдек, жабрланганлар тузалиб кетишини тилаб қоламан. Тўлдириб бўлмас йўқотиш қайғусида сиз билан биргамиз», — таъкидлади Сооронбай Жээнбеков.
Изоҳ (0)