2018 йилнинг 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Отабек Мустафоев бошчилигидаги делегация Германия ва Францияга амалий ташриф билан жўнаб кетди, деб хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Қатор туманлар ҳокимлари, ёнғоқ ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчилар ҳамда асаларичилар ассоциациялари раҳбарларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Берлин шаҳридаги анъанавий «Яшил ҳафталик 2018» тадбирида иштирок этади.
Шунингдек, делегация аъзолари Францияга ҳам ташриф буюриб, у ерда йилқичилик ва от спорти соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича учрашув ва музокаралар ўтказади.
Изоҳ (0)