2017 йилда Тошкент шаҳрида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан сиқилган табиий газда ишлайдиган катта сиғимли 50 дона MAN русумли, ўрта сиғимли 140 дона ISUZU русумли автобуслар харид қилиниб, йўналишларга чиқарилди, деб хабар беради ЎзА.
«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Анвар Жўраевнинг таъкидлашича, 2017 йилнинг июнь ойида йўналишларга ўртача 832 дона автобус чиқарилган бўлса, ҳозирги кунга келиб шаҳардаги автобус йўналишларига кунига мингдан ортиқ автобуслар чиқарилмоқда.
Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида, аҳолининг истаклари ва йўловчи оқимини ўрганиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда 2017 йилда пойтахтда 6 та янги автобус йўналиши очилган.
Изоҳ (0)