18 январнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида Россияга кетаётган автобус ёниб кетди. Автобус салонида жами 57 киши бўлган, улардан 52 нафари ҳалок бўлган — қурбонларнинг бари ўзбекистонлик. Ҳодиса жойига Ўзбекистон вакиллари йўл олган. Воқеа муносабат Ўзбекистон Президентига хорижий мамлакатларнинг раҳбарлари, расмийлари ҳамдардлик билдирмоқда.
2. Водийда «газ инқирози». Газ шохобчаларида автонавбатлар юзага келган, одамлар манзилига қандай етиб олишни билмаяпти. 18 январь куни кеч тушиши арафасида вазият барқарорлашгани айтилмоқда.
3. Шавкат Мирзиёевнинг қизи Шаҳноза Мирзиёева боғча вазирлигида бошқарма бошлиғи ўринбосари сифатида ишламоқда. Маълумот учун, Шаҳноза Мирзиёева Президент Шавкат Мирзиёевнинг кенжа қизидир.
4. Мадина ва Азизбек 2017 йилда Ўзбекистонда болаларга энг кўп қўйилган исмлар бўлди. 138 та оилада 3 нафар боладан иборат эгизаклар ва 1 та ҳолатда Андижон вилояти Шаҳрихон туманида 4 нафар боладан иборат эгизакларнинг туғилиши қайд этилган.
5. Самвел Бабаян футболдан миллати учун четлатилдими ёки нафси? Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи арманистонлик журналист томонидан ёзилган миллатчилик руҳидаги мақолага изоҳ берди.
Изоҳ (0)