Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев мамлакатнинг Ақтўбе вилоятида рўй берган, кўплаб ўзбекистонликларнинг ўлимига олиб келган фожиа муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга таъзия билдирди. Телеграмма матни Оқ Ўрда расмий сайтида келтирилди.
«Ўрнини тўлдириб бўлмас йўқотишни чуқур ҳис этиб, Қозоғистон халқи ва шахсан ўзимнинг номимдан ҳалок бўлганларнинг қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўрайман. Жабрланганлар тезроқ тузалиб кетиши ва оиласининг даврасига қайтишини тилаб қоламан», — дейилади мактубда.
Олдинроқ Нурсултон Назарбоев топшириғига кўра фожиа сабабларини ўрганиш юзасидан махсус ҳукумат комиссияси тузилгани маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)