Детройт шаҳри (Мичиган штати) аҳолиси аксариятининг эътиборини тортган метеорит 17 январь, чоршанбага ўтар кечаси Ер атмосферасининг зич қатламларига киргандан сўнг парчаланиб кетди. Бунинг натижасида юзага келган портлаш кучи тротил эквиваленти 100 тоннага етди. Бу ҳақда 17 январь, чоршанба куни NASA Космик парвозлар маркази метеоритлар бошқармаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Бу метеор юқори бўлмаган — соатига атиги 45,06 минг километр тезлик билан кўчганлигини аниқладик. Бу факт ҳодиса ёрқинлиги билан биргаликда объект парчаланиб кетишдан аввал атмосферага чуқур кирганлигини кўрсатади», — таъкидлайди АҚШ космик бошқармаси бўлими Facebook’даги саҳифасида.
NASA етакчи илмий ходими Билл Кукнинг аниқлик киритишича, метеор парчаланиши оқибатида юзага келган портлаш зарба тўлқини ва гумбурлаган овозни келтириб чиқарган. Бу эса Мичиган жануби-шарқи аҳолиси аксариятини чўчитиб юборган.
Изоҳ (0)