Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Иргиз туманида Ikarus русумли йўловчи автобуси салонидаги 52 нафар ўзбекистонлик йўловчи билан ёниб кетиши муносабати билан Ақтўбе вилояти ҳокими ўринбосари раҳбарлигида вилоят Фавқулодда вазиятлар департаментида оператив штаб ҳамда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонасида тезкор телефон рақамлари ташкил этилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ақтўбе вилояти ҳокими ўринбосари раҳбарлигида вилоят фавқулодда вазиятлар департаментида оператив штабнинг тезкор телефон рақамлари: +7 7132 56-29-62, +7 7132 56-68-85.
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси тезкор телефон рақамлари: + 7 777 218 20 10
Элекртон манзил: emb-uzbekistan1@mail.ru.
Аввалроқ, мудҳиш фожиа муносабати билан Қозоғистонда махсус ҳукумат комиссияси тузилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)