Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли Қозоғистонда автобуснинг ёниб кетиши оқибатида 52 нафар ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлгани муносабати билан ўзининг Twitter’даги саҳифасида ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда «Inform.kz» хабар бермоқда.
Мавлуд Човушўғли мазку фожиа уни қаттиқ қайғуга солганини таъкидлади.
«Мен қардош Ўзбекистон ва Қозоғистон халқларига ҳамдардлик билдираман», — деб ёзади Туркия ташқи ишлар вазири.
Аввалроқ, Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Иргиз туманида салонидаги 52 йўловчиси билан автобус ёниб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)