Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида автобус ёнишидан омон қолган беш киши биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг, шифохонада ётишдан бош тортди. Бу ҳақда Қозоғистон ички ишлар вазирлигининг фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитаси вакили Руслан Имонқуловнинг сўзларига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Улар шифохонага ётишдан бош тортди. Уларга зарурий тиббий ёрдам кўрсатилди», — дейди Имонқулов.
Аввалроқ, ЙТҲ оқибатида қўл панжаси куйган икки кишига трассадаги тиббий пунктда ёрдам кўрсатилгани ҳақида хабар берилган эди.
Автобус ёнишидан омон қолганларнинг икки нафари ўзбекистонлик, уч нафари эса Қозоғистон фуқароси эканлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)