Польшанинг 2018 йилги мудофаа бюджети ҳажми рекорд миқдорда бўлади. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги бюджет департаменти директори Славомир Пончек маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Бюджет мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 2 фоизига тенг бўлади ва 41,4 миллиард злотийни (салкам 10 миллиард евро) ташкил этади.
Унинг катта қисми (деярли 32 миллиард злотий) ташқи хавфсизликни таъминлаш ва чегаралар дахлсизлигини таъминлашга қаратилади.
7 миллиард злотийдан ошиқ маблағ (бюджетнинг 18,3 фоизи) жорий харажатлар ва таълим, салкам 3 миллиард злотих ҳарбий либос, ёқилғи ва тиббий жиҳозларга ажратилади.
Техник модернизацияга харажатлар ўтган йилга нисбатан 13,3 фоизга оширилади.
Изоҳ (0)