Доғистон Олий суди Махачқалъа мэрининг ўғли Бадриддин Мусаевга нисбатан чиқарилган оқлов ҳукмини бекор қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Иш биринчи инстанция судига қайта кўриб чиқиш учун юборилди.
Доғистон йўл-патруль хизмати ходимлари 2016 йил май охирида Бадриддин Мусаев бошқарувидаги автомобилни ҳужжатларни текшириш учун тўхтатади. Мусаев ҳужжатларни кўрсатишдан бош тортади ва полициячиларга таҳдид қила бошлайди. Улардан бирига қўл кўтариб, сўнг воқеа жойидан яширинади.
Мусаевга нисбатан жиноий иш бир неча бор ёпилган, сўнг яна қайтадан тикланганди.
2017 йил сентябрида Мусаевнинг иши Махачқалъадаги Совет тумани судида кўриб чиқилди. Прокуратура мэрнинг ўғлига 5 йил қамоқ жазоси берилишини сўраганди. Суд уни барча бандлар бўйича айбсиз деб топди.
Изоҳ (0)