Мьянма ғарбидаги Ракхайн штатида полициянинг намойишчилар билан тўқнашувида камида 7 киши ўлдирилди, 33 киши яраланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
AFP манбаларига кўра, 16 январь, сешанба куни кечки пайт полиция ҳукумат биноларини эгаллашга уринган будаввийлар оломонини ўққа тутди.
Намойишчилар огоҳлантириш тариқасида ўқ узилганига ҳам эътибор қилмагани билдирилмоқда.
Бир неча минг киши қатнашган норозилик акцияси давомида 20 нафар полициячи ҳам жароҳат олди.
Изоҳ (0)