Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Чеченистонда инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарларни «ахборот ҳужумлари» деб атади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Чеченистон харитада деярли кўзга ташланмайди, аммо доимо Ғарб давлатлари ва уларнинг мамлакатимиздаги югурдаклари эътибори марказида туради. Биз мунтазам равишда гўёки республикамиздаги инсон ҳуқуқларининг қўпол бузилишлари билан боғлиқ ахборот ҳужумларига тўқнаш келамиз. Буларнинг барчаси эса ҳаводан олиб гапирилади!» — деди у.
Қодировнинг сўзларига кўра, ахборот ҳужумлари ёрдамида душманлар чечен жамиятида парчаланишга эришмоқчи ва уни зўравонликка рағбатлантирмоқчи.
Изоҳ (0)