Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху фикрича, АҚШ бир йил ичида яҳудий давлатидаги элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчиради. У 17 январь, чоршанба куни Ҳиндистонга ташрифи давомида мазкур баёнот билан чиқиш қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Мен қуйидагича баҳолайман, элчихона сиз ўйлагандан ҳам тезроқ, бир йил ичида кўчирилади», — деди Нетаньяху.
Аввалроқ Америка давлат котиби Рекс Тиллерсон АҚШ президенти Дональд Трамп баёнотини амалга оширишга уч йилдан кам бўлмаган вақт кетишини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)