Тадқиқотчилар интернетда мавжуд бўлган бир нечта маълумотлар тўпламини бирлаштириб, ранг-палитраси ёрдамида шаҳарлардан энг узоқда бўлган ҳудудларини бир-биридан ажратиб чиқди. Бу камида 50 минг аҳолиси бўлган ҳудудларнинг шаҳардан қанчалик узоқда эканлигини аниқлашга ёрдам берди, дея хабар қилади «Наука».
Олимларнинг таъкилашича, уларнинг ихтироси — Оpen Street Map ва Google маълумотлари синтез қилиш натижасида яратилган бўлиб, у транспорт тезлиги ва жадвалини ўз ичига олади. Натижада олимлар тахминан 1 квадрат километр бўлган шаҳарларнинг мавжудлиги харитасини яратишга муваффақ бўлди. Харитадан кўриш мумкинки, шаҳардан энг узоқда жойлашган ҳудулар шимолий кенгликда — Канада ва Сибирда жойлашган.
Шаҳарларда аҳолининг фаровонлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган — банклар, ўқув марказлари, иш билан таъминлаш марказлари, соғлиқни сақлаш тизимилари бисёр. Шаҳарларга кира олмаётган ҳудудларни аниқлаш БМТ томонидан белгиланган барқарор ривожланиш мақсадларига эришишдаги ютуқларни баҳолаш ва қабул қилиш учун муҳим маълумотлар манбаи ҳисобланади», — дейди олимлар.
Бундан ташқари олимларнинг қайд этишича, ушбу харита «ёввойи» табиатни ҳамда экологик дастурларнинг ривожланиши учун ҳам муҳим ресурс бўлиб хизмат қилади.
Изоҳ (0)