Америкалик сенатор Жефф Флэк сенатда президент Дональд Трамп томонидан «халқ душмани» атамасининг қўлланилишини танқид қилиб нутқ сўзламоқчи эканлигини айтди, деб ёзади «Газета.ru».
Флэк ушбу атамани Иосиф Сталин қўллаганини эслатди.
«Сиёсатчи уни қониқтирмаган ҳар қандай матбуотни ‘сохта ОАВ’ деб атаса, матбуот эмас, бу одамнинг ўзи нафрат уйғотиши керак», — деди сенатор.
Унинг қўшимча қилишича, бундай ҳодиса президент Трамп Сталин ўз душманларини атаган сўзлардан фойдаланадиган Америка демократиясининг аҳволи ҳақида гапиради.
Изоҳ (0)