Камерунда автобус жарликка қулаб, дарахтга бориб урилиши оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди, 38 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мамлакат ғарбий минтақаси губернаторига кўра, қурбонлар сони ортиши мумкин.
Жабрланганларга маҳаллий касалхонада ёрдам кўрсатилмоқда, ҳайдовчига шикаст етмагани билдирилмоқда.
ЙТҲ сабаби ҳозирча маълум эмас.
Изоҳ (0)