Ўтган йили Россия 14 миллиард доллардан ошиқ суммага қурол-яроғ сотди. Бу ҳақда ҳарбий-техник ҳамкорлик соҳасидаги манба маълум қилди, деб хабар беради «Ведомости».
«2017 йили 14 миллиард доллардан ортиқ қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника экспорт қилинди», — деб таъкидлади манба.
Олдинроқ Россия президентининг ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича ёрдамчиси Владимир Кожин Ғарб санкцияларига қарамай, 2017 йилда Россияда янги шериклар — «қурол учун олдинроқ ҳеч қачон мурожаат қилмаган давлатлар» пайдо бўлди, деганди.
Россия ҳарбий-техник ҳамкорлик федерал хизмати раҳбари Дмитрий Шугаевга кўра, мамлакат қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникасига эскпорт буюртмалари портфели 47-50 миллиард долларни ташкил этади.
Изоҳ (0)