АҚШ президенти Дональд Трамп тарафдорлари гуруҳи Лондон мэри Содиқ Хоннинг чиқишини бузди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Мэр нутқ қилаётган залга АҚШ президенти тарафдорлари кириб келиб, Трамп ҳимоясига қаратилган, шунингдек, Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиши қўллаб-қувватланган шиорларни қичқира бошлади. Содиқ Хонни ҳибсга олишга даъват қилган акция қатнашчиларининг ўзи қўлга олинди.
Лондон мэрининг АҚШ президенти Британия пойтахтига янги элчихона очилишига келмасликка қарор қилганига билдирган муносабати Трамп тарафдорлари норозилигига сабаб бўлди.
«Унинг келгуси ойга режалаштирилган ташрифи, шубҳасиз, оммавий норозилик акцияларига олиб келган бўларди», — таъкидлаганди Содиқ Хон.
Изоҳ (0)