Португалиянинг Вила-Нова-да-Раинья шаҳрида юз берган ёнғинда 8 киши ҳалок бўлди, камида 50 киши жабрланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Шаҳар мэри Хосе Антонио де Хесусга кўра, маҳаллий дам олиш марказида ёнғин бошланганда 60 дан ортиқ киши қарта турнирида қатнашаётган ёки томоша қилаётганди.
Марказ икки қаватли бино бўлиб, Лиссабондан 260 километр шимоли-шарқда жойлашган.
Ёнғинга иситиш қозони портлаши сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)