АҚШнинг Гавайи штатида эълон қилинган ракета зарбаси хавфи ҳақидаги хабарга «инсон омили» сабаб бўлди. Бу ҳақда штат губернатори Дэвид Эйж маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
Маҳаллий телевидение орқали чиқиш чоғида Эйж фавқулодда вазиятлар маркази ходимлари кунига уч маротаба тизим ишлашини кўздан кечиришини билдирди. Бу гал улардан бири янглишиб, тугмани босиб юборди ва Гавайи фуқаролари телефонларига «Фавқулодда вазият. Баллистик ракета зарби хавфи. Зудлик билан яқин орадан бошпана изланг. Бу машқ огоҳлантириши эмас» деган хабар борди.
Мазкур хабар маҳаллий телевидение ва радио орқали ҳам берилди.
Ярим соат давомида штатда саросима ҳукм сурди. Шундан кейингина штат расмийлари ва ҳарбий қўмондонлик вакиллари ҳеч қандай ракета зарбаси хавфи йўқлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)