Шарқий Хитой денгизида бир ҳафта аввал Гонконг юк кемаси билан тўқнашган Эрон танкери экипажининг барча аъзолари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Эрон денгиз кучлари вакили маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
140 тонна газ конденсати олиб кетаётган танкер 6 январь куни Шарқий Хитой денгизида Гонконг юк кемаси билан тўқнашди.
Танкер ёниб кетди, 32 нафар экипаж аъзоси — Эрон ва Бангладеш фуқаролари бедарак йўқолди. Кейинчалик қутқарувчилар 3 нафар денгизчининг жасадини топди.
Изоҳ (0)