Туркиянинг Евроиттифоқ ишлари бўйича вазири Омер Челик турк томонининг Европа Иттифоқи билан имтиёзли ҳамкорликка қарши чиқишини маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
«Туркияни ноқонуний миграция масалаларини бартараф этиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш керак бўлган қочоқлар лагери ёки терроризм билан курашиш бўйича мурожаатлар учун ҳарбий штаб сифатида қабул қилиш мумкин эмас. Туркияни давлат сифатида қабул қилиш керак!», — дейди Челик.
У Туркия ҳукумати имтиёзли ҳамкорлик мақомини кўзда тутувчи исталган ташаббусни рад этишини қайд этди.
Изоҳ (0)