Федерал қидирув бюросида (ФҚБ) америкаликлар ва АҚШ компанияларини Россия ёки бошқа давлатларнинг Штатлардаги сайловларга таъсир кўрсатишга уринишларидан огоҳлантирувчи оператив гуруҳ ташкил этилди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги манбасига таяниб, Bloomberg агентлиги маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
ФҚБ директори Кристофер Рэй 2017 йилда бошқармада мақсадли гуруҳ ташкил этилишини маълум қилган, бироқ унинг иш йўналишига аниқлик киритмаган эди.
ФҚБ ходими, махсус гуруҳга раҳбарлик қилувчи Жеффри Триколи унинг мақсади — сайловларга аралашувнинг «кўзга ташланиши ва шаффофлиги»ни таъминлаш эканлигини маълум қилди. Триколининг сўзларига қараганда, ходимлар «фикрлар полицияси»га айланишни истамайди.
АҚШ компаниялари ва фуқаролари «сохта янгиликлар» ва онлайн-контентлар билан қандай йўл тутишни ўзлари ҳал қилиши мумкин.
Изоҳ (0)