2018 йили президентлик сайловида иштирок этадиган Владимир Путиннинг сайловолди штабини кимлар бошқариши маълум бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Рогачёв номли тиббий марказ раҳбари Александр Румянцев, КамАЗ бош директори Сергей Когогин ва «Сириус» иқтидорли болалар маркази етакчиси Елена Шмелева Путин штабининг ҳамраислари бўлди.
Путин 10 январь, чоршанба куни кечки пайт Москвадаги сайловолди штабида бўлди. Бу ерда имзоларни текшириш билан шуғулланаётган волонтёрлар билан билан кўришди, сўнг Румянцев, Когогин ва Шмелева билан алоҳида гаплашди.
У штаб раисларига мазкур «норасмий ва муҳим иш»да қатнашишга розилик берганлари учун миннатдорлик билдирди.
Изоҳ (0)