Шарқий Хитой денгизида қуруқ юк ташийдиган кема билан тўқнашганидан сўнг ёна бошлаган нефть ортилган SANCHI кемаси портлаб кетди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
«10 январь 13:35 да SANCHI танкерида портлаш юз бергани учун ёнғинни ўчириш ишлари тўхтатилган, қидирув-қутқарув кемалари хавфсиз масофага олиб борилган. Ёнғинни ўчириш ишлари самара бермади», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, портлаш экологияга яширин хавф солади.
Изоҳ (0)