Молдова парламенти спикери Андриан Канду лавозимга тайинлашдан бош тортган мамлакат президенти Игорь Додон ўрнига ҳукуматнинг 7 нафар янги аъзосини тайинлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Жумладан, Юрий Лянкэ ва Кристина Лесник бош вазир ўринбосарлари, Tудор Ульяновски ташқи ишлар, Кирилл Габурич иқтисодиёт, Светлана Чеботар соғлиқни сақлаш, Ливиу Волконович қишлоқ хўжалиги, Александр Тэнасе адлия вазири этиб тайинланди.
Шунингдек, парламент спикери Конституциявий суд рухсати билан Телевидение ва радио тўғрисидаги кодексга ўзгариш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонунни ҳам тасдиқлади. Додон имзолашдан бош тортган ушбу ҳужжат Россия янгилик ва ахборот-таҳлилий кўрсатувларининг республикадаги трансляциясини ман этади.
Изоҳ (0)