Вашингтон «бунга мақбул вақт ва тегишли шароитларда» КХДР раҳбарияти билан музокараларга тайёр. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Жанубий Корея етакчиси Мун Чжэ Ин билан телефон орқали мулоқотида маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».
Шу билан бирга, икки давлат раҳбари ҳам Пхеньянга босим ўтказишда давом этиш зарурлигини билдирди.
Мун Чжэ Ин Трампни Жанубий Корея раҳбарияти ва КХДР расмийлари ўртасидаги музокаралар натижалари билан таништирди. АҚШ президенти «мазкур музокаралар ўтказилишини таъминлашга сезиларли таъсир кўрсатгани»ни таъкидлади.
Изоҳ (0)