Жанубий Корея КХДРга тегишли барча масалаларини АҚШ билан мувофиқлашган ҳолда ҳал қилади. Бу ҳақда Шимолий Корея атоми бўйича музлатилган олти томонлама музокараларда Жанубий Корея делегацияси раиси Ли До Хун маълум қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Ярим оролдаги тинчлик келишувлари учун жавоб берадиган дипломат Вашингтонга америкаликларни 9 январь куни бўлиб ўтган Жанубий Корея ва КХДР вазирларининг учрашуви натижалари билан таништириш учун борди.
«Мен Корея ярим ороли масаласига оид АҚШ ва Жанубий Корея ўртасидаги мувофиқликни мустаҳкамлаш бўйича турли муҳокамалар ўтказишни режалаштирмоқдаман», — дейди у.
Ли До Хун шунингдек, икки Корея ўртасидаги музокаралар натижалари ўрганилиши ва олдинга илдамлаш йўллари кўзда тутилганини ҳам қайд этди.
Изоҳ (0)