Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жанубий Корея Соҳил хавфсизлиги хизмати Япон денгизида КХДРлик балиқчини қутқарди. 8 январь куни Уллиндо оролининг шимоли-ғарбидан 20 денгиз мили узоқликдаги синган қайиқ аниқланган эди, деб хабар берди «ТАСС».

Фото: «Prokorea.ru»

Фото: «Prokorea.ru»

«Тегишли идоралар ҳозирда содир бўлган вазиятни текширмоқда ва қутқариб олинган инсон КХДРга қайтиши ёки ‘жануб’да қолиш хоҳиши билан қизиқмоқда», — дея таъкидланади хабарда.

Корея давлатлари орасидаги денгиз чегараларида бу каби ҳодисалар тез-тез содир бўлиб туради. Жанубий Корея ҳукумати одатда ўз мамлакати ҳудудига ўтиб қолган КХДР фуқароларига танлаш имкониятини беради: «Жануб»да қолиш ёки ватанга қайтиш.

Охирги марта бу каби ҳолат ўтган йилнинг 20 декабрида, икки нафар КХДР фуқароси Жанубий Кореяга қочиб ўтганида содир бўлган. Улар қайиқда Япон денгизи бўйлаб Жанубий Корея сувларига қадар сузиб келган ва патруль кемаси томонидан қўлга олинган. Қочоқлар Жанубий Корея қолишни исташларини маълум қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
«Сирли одам» — Мурали Лал Жаланнинг Minerva City бўйича интервьюси баҳсларга сабаб бўлмоқда. Лал Жалан аслида ким?
Спорт
Бобур Абдухолиқов Беларусда мавсумнинг энг яхши тўпурари ва энг яхши футболчиси совринига эга чиқди