Мисрда президентлик сайловининг биринчи босқичи 26—28 март кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда мамлакат миллий сайлов комиссияси раиси Лочин Сулаймон маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Агар биринчи босқичда номзодлардан ҳеч бири мутлоқ кўп овоз тўплай олмаса, 24—26 апрель кунлари иккинчи босқич ўтказилади.
Мамлакатнинг амалдаги президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий ҳозирча сайловдаги иштироки ҳақида расман маълум қилмади.
Изоҳ (0)